Тошкентда 10 мингдан зиёд киши янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олди

Дата: 15:26, 15-12-2017.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 1 октябридан буён 8404 нафар фуқаролар томонидан эски намунадаги хайдовчилик гувоҳномалари янгисига алмаштирди ва 1977 нафар автомактабларни тамомлаган фуқаролар янги намунадаги хайдовчилик гувоҳномаларини олдилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати.  

“2017 йил 1 январдан 1 декабрига қадар Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан 924736 та йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланган бўлиб, шундан 270143 таси қўпол турдаги қоидабузарликлар ҳисобланади. Жумладан, 65047 тасини белгиланган тезликни меъёридан ошириш қоидабузарликлари ташкил этади”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, 2017 йил 15 мартдан Тошкент шаҳрида 115 та чорраҳада фото ва видео қайд қилиш камералари орқали йўл ҳаракати қоидабузарликлари қайд этилмоқда. “Жорий йилнинг 15 март кунидан 1 декабрь кунига қадар 200002 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 90588 таси транспорт воситаларининг хайдовчилари томонидан светофорнинг таъқиқловчи ишорасига амал қилмаслик ва 109414 таси белгиланган тезликни меъёридан оширишни ташкил этади”, - деб таъкидланади хабарда.

Бундан ташқари, 2017 йилнинг 11 ойи давомида жисмоний шахсларнинг 186252 та транспорт воситалари, юридик шахсларнинг 54113 та автотранспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилди.

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: