Тошкентда 10 ортиқ мамлакат олимлари педиатрия масалаларини муҳокама қилдилар

Дата: 14:28, 27-11-2015.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – 24-26 ноябрда Тошкентда “Болаларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг ютуқлари ва истиқболлари (ўзбек модели)” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Соғлиқни-сақлаш вазирлигидан хабар қилишларича, анжуманда 300 нафар делегатлар, Германия, АҚШ, Ҳиндистон, Италия, Словакия, Россия, Украина, Қозоғистон ва Тожикистондан, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЮНИСЕФ, БМТ, ЮНФПА, KfW банки (ФРГ) ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) дан 40 яқин чет эл делегатлари иштирок этдилар.

Ўзбек иштирокчилари орасида соғлиқни-сақлаш муассасалари раҳбарлари, олимлар, амалиётдаги шифокорлар – педиатр, жарроҳ ва соғлиқни сақлашнинг барча босқичларидаги мутахассислари бўлдилар.

Мутахассислар болаларга барча турдаги ихтисослашган ёрдам турларини яхшилаш, стационар кўмак самарасини ошириш, болаларни диспансеризация қилиш, фан илғор ютуқларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Халқаро конференцияда 16 йиғилиш ўтказилди, уларда 95 маъруза ўқилди. МДҲ ва олис хориж вакиллари секция йиғилишлари ва маҳорат дарсларида педиатриянинг долзарб йўналишлари бўйича 38 маърузалар қилдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: