Тошкентда 10 зиёд мамлакат иштирокида халқаро шахмат турнири бўлиб ўтмоқда
Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – Тошкентда 10 зиёд мамлакат иштирокида “Ташкент Опен, Агзамов мемориали” халқаро шахмат турнири бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Sehrli Shahmat сайти маълумотига кўра, жорий йилда у 11 бор ўтказилмоқда. Тадбирнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон Шахмат федерацияси вакиллари, шахмат клуб ва мактаблари вакиллари, журналистлар, шахмат ишқибозлари қатнашдилар.
Турнир Озарбайжон, Беларусь, Арманистон, Грузия, Россия, Украина, Эрон, Афғонистон, Индонезия, Марказий Осиё мамлакатларидан 130 атрофида шахматчилар қатнашдилар. Жорий йилда 12 ёшгача бўлган болалар турнири ҳам уюштирилди. Унинг иштирокчилари таниқли гроссмейстерларнинг ўйинларини томоша қилишлари ҳамда ўзлари ҳам мусобақаларда қатнашишлари мумкин.