Тошкентда 14 млн сўмлик контрабанда пиротехника воситалари олиб қўйилди
Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – Ноябрдан бери ўтказилган рейдлар доирасида Тошкентда 14 млн сўмлик контрабанда пиротехника воситалари олиб қўйилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ ходимлари томонидан бошқа ички ишлар органлари билан биргаликда жами 946 рейдлар ўтказилиб, улар доирасида пиротехника воситалариинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ 48 ҳолат аниқланди.
“Ушбу тадбирда қиймати 14093600 сўмлик 286838 дона пиротехника воситалари олиб қўйилди”, - дейилади пойтахт ИИББинг хабарида.
Ушбу маҳсулотлардан фойдаланишни бартараф қилиш мақсадида аҳоли билан 817 учрашувлар ўтказилди, уларда маҳаллалар аҳолиси, ўқувчилар ва корхона ва ташкилотлар ходимлари иштирок этдилар.
Сурат манбаи: https://news.tj