Тошкентда 17 кўча, берк кўча ва тор кўчаларга янги номлар берилди
Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 24 июлдаги қарори билан пойтахтдаги баъзи кўча, берк кўча ва тор кўчалар қайтадан номланди, деб хабар қилади Газета.уз нашри.
Хусусан, Учтепа туманида Ғаниполвон кўчаси Қурилиш 2-тор кўчасига, Ғаниполвон 1-тор кўчасига – Катта Қаъни 4-тор кўчасига, Ғаниполвон тор кўчаси – Катта Қаъни 4-берк кўчасига, Космос кўчаси Коинот кўчасига, Шодлик кўчаси 3-Курилиш ток кўчасига ўзгартирилди.
Шайхонтоҳур туманида Шайхонтоҳур кўчаси – Лабзак кўчаси, Шайхонтоҳур тор кўчаси – Лабзак тор кўчасига, Лабзак кўчаси (кичик кўча) – Лабзак 3-тор кўчасига, Зуҳур Қобулов тор кўчаси – Тахтапул тор кўчасига айлантирилди.
Юнусобод туманида Носиров кўчаси – Минор тор кўчаси деб, янги кўчалар – Янгишаҳар 5-9-тор кўчалари, янги кўча – Олтин мерос янги кўчалар, Олтин мерос 1-4-тор кўчалари деб, Каттасой 1-берк кўчаси – Каттасой 1-тор кўчаси деб, Каттасой 3-берк кўчаси эса Каттасой 3-тор кўчаси деб номланди.
Олмазор туманидаги янги кўчалар – Шифокорлар 3-5-тор кўчалари деб, янги берк кўчалар – Шифокорлар 1-2-берк кўчалари деб номланди.
Эслатиб ўтамизки, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши Ўзбекистон пойтахтидаги кўплаб кўчаларни сўнгги марта 2013 йилнинг январида қайта номлаган эди.


