Тошкентда 17 мингдан ортиқ вакансиялар очиқ қолмоқда

Дата: 11:31, 05-09-2019.

Тошкент. 5 сентябрь. ЎзТАГ – Тошкентда 17 мингдан ортиқ вакансиялар очиқ қолмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Таъкидланганидек, 2019 йил бошидан буён 18408 иш ўрни яратилди, 17292 бўш иш ўринлари очиқ қолмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги статистикаси маълумот беради.

Жумладан, Олмазор туманида 20160 тадан яратилган очиқ иш ўрнидан 1342 та, Бектемир туманида 956 – 726 та, Миробод туманида 2229 – 1087 та, Мирзо Улуғбек туманида 2263 – 1373 та, Шайхонтоҳур туманида 1618 –1430 та, Учтепа туманида 2561–1538 та, Чилонзор туманида 1906 – 1504 та, Сергели туманида 1163 – 1365 та, Яшнобод туманида 1452 – 1066 та, Яккасарой тумани 1008 – 753, Юнусобод тумани 3840 – 2460 таси очиқ қолмоқда.

Бундан ташқари, жорий йил бошидан буён Тошкент шаҳрида кичик корхоналар сони қарийб 73 мингтага ўсди, бунда фоиз нисбатида Бектемир туманида кичик корхоналар очилишининг энг юқори ўсиш суръати 41% ни, Юнусобод туманида бу сафар энг паст кўрсаткич эса 21% ни ташкил этди.

 

Сурат манбаи: repost.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: