Тошкентда 1966 йилги тошкент зилзиласининг 50 йиллигига бағишланган хотира акцияси бўлиб ўтди

Дата: 09:55, 27-04-2016.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – 26 апрелда 1966 йилги вайронали Тошкент зилзиласининг содир бўлганига 50 йил тўлди. Ушбу сана муносабати билан “Матонат” хотира мажмуида хотира тадбири ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Акция доирасида ташкилотчи ва иштирокчилар монумент пойига гуллар қўйиб, зилзилада вафот этганлар хотирасини ёдга олиб, Ўзбекистон пойтахти кўриниши ва ҳаётини тубдан ўзгартирган воқеани ёддан ўтказдилар.

Тадбир “Россотрудничество”нинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси ташаббуси билан ўтказилди.

 Тадбирда россиялик дипломатлар, Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси мудофаа масалалари бўйича атташеси маъмурияти, Тошкент маданий марказлари раҳбарлари ва делегацияси, кенг жамоатчилик, архитекторлар, жамоат арбоблари, журналистлар, талаба ёшлар, “CoolKids” мактаби тарбияланувчилари, Россия фан ва маданият маркази фаоллари қатнашдилар.

Эслатиб ўтамизки, “Матонат” хотира мажмуасининг муаллифлари архитекторлар Л.Адамов ва С.Одиловлар бўлишган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: