Тошкентда 2015 йилги солиқ ва йиғимлар ставкалари тасдиқланди

Дата: 14:14, 18-12-2014.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг қарори билан Тошкент бўйича 2015 йилги солиқ ва йиғимлар ставкалари тасдиқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Хужжатга мувофиқ, солиқ ва йиғимларнинг қуйидаги ставкалари ободонлаштириш ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш бўйича солиқ – соф фойдадан 8%, алкоголь маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шунингдек, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотлар сотишга рухсат учун олинадиган йиғим – 1 ой савдо учун энг кам иш ҳақи миқдорининг (ЭКИҲМ) 5 баравари миқдорида, автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш учун йиғим – ҳар ой учун энг кам иш ҳақи миқдорининг 6 бараварида, транспорт воситалари учун бензин истеъмолиги солинадиган солиқ – 1 литрига 290 сўм, 1 тоннасига 385,2 минг сўм, транспорт воситалари учун дизель ёқилғиси истеъмолига солинадиган солиқ – 1 литрига 290 сўм, 1 тоннасига 352,4 минг сўм, транспорт воситалари учун суюлтирилган газ истеъмолига солинадиган солиқ – 1 кубометрига 200 сўм, транспорт воситалари учун сиқилган газ истеъмолига солинадиган солиқ – 1 кубометрига 240 сўм қилиб белгиланди.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилнинг 1 сентябридан бошлаб 1 ЭКИҲМ = 107,635 сўм.

$1 = 2413,96 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: