Тошкентда 2018 йил бошидан буён 28,8 мингдан зиёд пиёдаларга жарима солинди

Дата: 09:53, 21-12-2018.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда 2018 йил бошидан буён 28,8 мингдан зиёд пиёдаларга жарима солинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари 2018 йилнинг 1 январидан 19 декабрига қадар йўл ҳаракати қоидаларини бузган 28812 нафар пиёдага нисбатан маъмурий баённома тузган. Бунда декабрь ойининг 19 куни давомида 6816 нафар пиёда маъмурий жавобгарликка тортилган”, - дейилади пойтахт ИИББ матбуот хизматининг хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддасига биноан, пиёдалар томонидан йўл ҳаракатини тартибга солувчи ишораларга бўйсунмаслик, белгиланмаган жойдан қатнов қисмини кесиб ўтиш ЭКИҲнинг учдан бир қисми миқдорида жаримага тортишга сабаб бўлади.

Йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланиш чоғида телефондан фойдаланиш, китоб ёки даврий нашрларни ўқиш, видеоматериалларни томоша қилиш ва аудиоматериалларни эшитиш, шунингдек, бошқа диққатни чалғитувчи электрон воситалардан фойдаланиш ҳам шу миқдордаги жарима солинишига олиб келади.

Сурат манбаи: https://pikabu.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: