Тошкентда 4-даражадаги Аёллар саломатлиги маркази яратилади

Дата: 16:27, 17-02-2016.

Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – Тошкентда 4-даражали Аёллар саломатлик марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Айни пайтда марказ илғор ташхис қўйиш ва даволаш ускуналари билан жиҳозланади, унинг қошида замонавий маслаҳат поликлиникаси ва операция блоки ташкил этилади. 2016 йилда юқоридаги марказни яратиш лойиҳаси тайёрланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ишлар “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида кўзда тутилган.

Шунингдек, 280 ўринли, бир сменада 250 кишини қабул қилиш ва йилда 1500 операция ўтказишга мўлжалланиб, замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган 4-даражали болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази барпо этиш ҳам кўзда тутилган. Марказ кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, урология, нефрология, онкология бўйича замонавий тиббий ускуналарга эга бўлади.

Бундан ташқари, уч вилоят (Самарқанд, Гулистон, Урганч шаҳарлари) болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ҳам режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: