Тошкентда 50 зиёд ёш ихтирочилар ўз ишларини тақдим қилдилар

Дата: 17:24, 22-01-2018.

Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – Тошкент политехника музейида 53 зиёд ёш ихтирочилар радиоэлектроника, автоматика, робототехника, биология ва агротехника соҳаларидаги ўз ишларини тақдим қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент политехника музейи Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари Касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан ҳамкорликда Ёш ихтирочилар куни муносабати билан “Ёш ихтирочилар” кўрик танловини  ўтказилди. 17 январда нишонланадиган кун мунобати билан ўтказилга ушбу тадбир учинчи маротаба бўлиб ўтди.

Конкурсда масофадан бошқариладиган роботлаштирилган қўл, кўпфункцияли робот каби ишлар тақдим этилди. Улар Турин политехника университетининг талабалари  Фирдавс Неъматзода ва Азизбек Илхомовлар тарафидан тақдим этилди.

103-умутаълим мактаби ўқувчиси 8 ёшли Георгий Ҳасанов энг ёш ихтирочи номини қўлга киритди. Унинг Legoдан ясаган конструкцияси кечаси болаларнинг тинг ухлашига ёрдам беради.

Танловнинг ғолибларига планшет, асбоблар тўплами, И. Каримов номидаги Асака автомобиль заводига 1 кунлик бепул экскурсия гувоҳномаси топширилди.

 

Сурат манбаи: http://nachalka.uz/publications/342_ekskursiya_v_tashkentskiy_politehnicheskiy_muzey.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: