Тошкентда 500 зиёд маҳалла марказлари қурилади

Дата: 12:36, 13-04-2017.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – Тошкентда 500 зиёд маҳалла марказлари қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу режалар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг пойтахт Чилонзор туманига ташрифи доирасида очиқланди.

“Ўзбекистон” телеканалининг “Ахборот” дастури маълумотига кўра, президентга Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган 500 зиёд намунавий маҳалла марказлари лойиҳалари ҳақида ахборот берилди. Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари Асомиддин Тожиевнинг ҳикоя қилишича, уч хилдаги маҳалла марказлари намуналари ишлаб чиқилган.

“Олдин маҳалла марказлари ҳақида гапирилганда амалдор ўтириб, маълумотномалар берадиган жой тушунилар эди. Ҳозирда ёндашув бошқача. “Мактаб – таълим-тарбия маскани ва кишининг умри ўтадиган жой”, - деб таъкидлади давлат раҳбари.

Президент лойиҳаларни мукаммаллаштириш ҳақида топшириқ берди.
Янги маҳалла марказлари лойиҳасида маҳалла раиси, котиб ва маслаҳатчилар, профилактика инспектори учун алоҳида хоналар бўлишидан ташқари, кутубхона, спорт билан шуғулланиш жойи пайдо бўлади.

“Асосий вазифалардан бири – маҳаллалар қулайлик ва хавфсизлик жиҳатидан барча талабларга жавоб бериши зарур”, - деб таъкидлади Мирзиёев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: