Тошкентда 8 саноат ҳудудлари яратилади

Дата: 16:32, 22-02-2017.

Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – Президент қарорига мувофиқ Тошкентда 8 саноат ҳудудлари яратилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунинг учун Ўзбекистон пойтахти маъмурияти президентнинг “Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасини тайёрлади.

Хужжатга мувофиқ, кичик саноат ҳудудларини Тошкентнинг 8 тумани: Мирзо-Улуғбек, Яшнобод, Олмазор, Миробод, Чилонзор, Юнусобод, Бектемир ва Учтепа туманларида ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Бу ердаги ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари тадбиркорлик субъектларига 10 йиллик узоқ муддатли ижарага берилади. Барқарор ўсиш суръати, лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш бўйича шартлар таъминланса, солиқ ва тўловлар ўз вақтида тўлаб борилса ижара муддати ўз-ўзидан узайтирилади.

Бундан ташқари, тижорат банкларига мазкур ҳудудларда лойиҳаларни амалга ошираётган компанияларга камида 7 йил муддатга имтиёзли кредитларни 24 ойлик Марказий банк қайта молиялаш ставкасидан кўп бўлмаган имтиёзли фоиз ставкалари асосида тақдим этиш топширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: