Тошкентда “Ҳақиқий журналистика мактаби” ўтказилди

Дата: 14:42, 29-05-2018.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – 24-25 май кунлари Тошкентдаги Россия фан ва маданият марказида “Ҳақиқий журналистика мактаби” халқаро лойиҳаси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У рус тилли ёш журналистлар ва Миллий университет ва Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети журналистика факультетининг юқори курс талабаларини ўқитишга қаратилди.

РФММ маълумотига кўра, тадбирда “Однажды” ижодий лабораторияси бош муҳаррири Дмитрий Соколов-Митрич, ноўйин кино ва телефильм режиссураси курси устаси, Санкт-Петербург маданият институти доценти, “Горизонт-media” видеостудияси катта муҳаррири Людмила Познякова, “Русские Репортеры” ташкилоти бош директори, медиа менежер Дмитрий Михайлин, “Русский Репортер” журналининг фотодиректори Валерий Дзялошинскийлар иштирок этишди.

Икки тўлиқ кун давомида етакчи Россия журналистлари ва медиа мураббийлар ёш ҳамкасблари билан энг қийин жанрлардан бири бўлган ҳикоялар жанрида материаллар яратиш тажрибаси ва сирлари билан ўртоқлашдилар.

Мураббийлар ҳикоялар қандай яратилиши, шунингдек, видео ва фото йўналишларида ушбу жанр хусусиятлари билан ўртоқлашдилар. Унда медиа маҳсулотни Интернетда тарғиб қилиш қилиш каби замонавий жиҳат ҳам эътибордан четдан қолмади.

МДҲ мамлакатларидан бўлган энг яхши иштирокчилар 2018 йил ноябрда етакчи Россия журналистлари иштирокидаги бир ҳафталик интенсив курс учун Москвага таклиф қилинади.

Бу сўнгги йилларда энг катта халқаро журналистик лойиҳалардан биридир. “Ҳақиқий журналистика мактаби” Тошкентга қадар Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Грузияда бўлди.

Сурат манбаи: http://www.kultura.uz/view_2_r_11539.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: