Тошкентда Абдулла Қаҳҳор юбилейига бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда

Дата: 15:17, 19-09-2017.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ –  Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 110 йиллигига бағишланган кўргазма очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Зулматни ёритган чақмоқ” деб номланган китоб-расмли кўргазмадан адибнинг турли йилларда нашр этилган ҳикоялари, хажвий ҳикоялари, романлар ва адабий мулоҳазалари ўрин олган.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор 1907 йил 17 сентябрда Қўқонда туғилди. Олдин эски мактабда, “Истиқлол” номли шўро мактабига ўқишга киради, ундан интернат, “Коммуна”, “Намуна” мактабларида, сўнг педагогика билим юртида таҳсил кўради. 1925 йилда Тошкентга келиб, турли таҳририятларда меҳнат қилди. 1926-1930 йилларда Ўрта Осиё давлат университетининг педагогика факультетида таҳсил олди. Умри мобайнида турли ижодий муассасаларда ишлади.

Абдулла Қаххорнинг асарлари рус, украин, белорус, қозоқ, қирғиз, тожик, қорақалпоқ каби тилларга таржима қилинган. Унинг айрим ҳикоялари эса инглиз, немис, франсуз, чех, поляк, болгар, румин, араб, ҳинд, ветнам тилларида чоп этилган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: