Тошкентда ABU Маъмурий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади

Дата: 17:25, 03-05-2018.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – 4-5 май кунлари Тошкентда Осиё-Тинч океани Телеузатув иттифоқи (ABU – Asia Pacific Broadcasting Union) Маъмурий кенгашининг 105-йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ташкилотчиларнинг матбуот релизига таянган ҳолда.

Йиғилишда минтақа мамлакатларида телеузатувларнинг ривожланиши масалалари муҳокама қилинади. Кенгаш ишида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг (МТРК) вакиллари ҳам иштирок этадилар. Маълумки, МТРК 2004 йилдан буён Осиё-Тинч океани Телеузатув иттифоқининг тўлақонли аъзосидир.

Эслатиб ўтамизки, ABU – нотижорат касбий уюшма бўлиб, Осиё ва Океания мамлакатлари телеузатув ташкилотларини ўзида бирлаштиради. Ҳозирда дунёнинг 69 мамлакатидан бўлган 281 ташкилот ABU аъзосидир. Телерадиокомпанияларнинг умумуй аудиторияси 3,5 млрд кишини ташкил қилади.

 

Сурат манбаи: http://www.roboconindia.com/prizes.php

Янгилик билан ўртоқлашиш: