Тошкентда Адиблар хиёбони очилади

Дата: 17:52, 19-04-2017.

Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Адиблар хиёбони очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосланган ҳолда.

Бу ерга Тошкентнинг турли жойларида ўрнатилган Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом ва Зулфия ҳайкаллари кўчирилади. Қайд этиш зарурки, ушбу ҳудудда Абдулла Қаҳҳор, Ойбек, Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова хотираларига бағишлаб ёдгорлик мажмуалари мавжуд.  

“Ўзбекистон  Бадиий академияси ўзбек миллий адабиётининг улкан намояндалари бўлган Озод Шарафиддинов, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов ва Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуаларини барпо этиш бўйича ижодий танлов ўтказиши зарур”, - деб таъкидланади давлат раҳбари қарорида.

Бундан ташқари, бу ерда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси учун замонавий янги бино қуриш режалаштирилмоқда. Мазкур ҳудудда жойлашган Ўзбекистон маданияти ва санъати кўргазмаси биноси Ёзувчилар уюшмаси тасарруфига ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: