Тошкентда қадим Чочнинг маданиятига доир археологик кўргазма очилмоқда
Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – 3 августда Тошкентда “Қадим Чочнинг моддий маданияти” номли археологик кўргазма очилади. У Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида (ХМКС) ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ХМКСдан хабар қилишларича, очилиш кунида тарихий ёдгорликлардаги тадқиқолар якунлари, шунингдек, Чочнинг Буюк ипак йўлидаги ролига бағишланган “доира суҳбати” ҳам ўтказилади.
Экспозицияда ХМКС археологик экспедицияси доирасида топилган бир неча ўнлаб қадим топилмалар намойиш этилади.
Маданий меъроснинг ҳақиқий ёдгорликлари билан бирга энг диққатга сазовор экспонатлар ва археологик қазилмалар турлари акс эттирилган бир неча суратлар ҳам намойиш этилади.
Эслатиб ўтамизки, Чоч ёки Шош – Марказий осиёдаги қадим тарихий ҳудуд бўлиб, у замонавий Жанубий Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг шимолий-шарқида, Чирчиқ ва Ангрен дарёлари водийси, Сирдарёнинг ўнг қирғоғи ҳудудиларида, замонавий Тошкент турган ерларда жойлашган бўлган. Чоч қадим маданият ўчоқларидан биридир.


