Тошкентда қадимий тангалар кўргазмаси очилди

Дата: 13:29, 16-12-2014.

Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – Бугун Тошкентда “ХМКС археологик коллекциясидаги қадимий ва ўрта аср тангалари” кўргазмаси очилди. Экспозиция Ўзбекистон Бадиий академиясининг Икуо Хираяма номли Халқаро Маданият карвон саройида (ХМКС) ўтказилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Халқаро Маданият карвон саройидан хабар қилишларича, кўргазмада қадимий ва ўрта аср тангалари, шунингдек, археологик қазилмалар суратлари намойиш этилмоқда. Экспонатлар ХМКС археологик экспедициялари давомида топилган.

Қазиш ишлари Ўзбекистон ҳудудида, хусусан, “Қанка” шаҳарчаси ўрнида олиб борилган бўлиб, бу ердан 9-12 асрларга мансуб тангалар топилган. “Қаршаултепа” тепалигидан эса 6-8 асрга оид қадимий тангалар топилган. Шунингдек, қазиш ишлари Тошкент ва Сурхандарё вилоятларидан ҳам олиб борилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: