Тошкентда Афғонистон орқали транзит темир йўл линиялари қурилиши муҳокама қилинмоқда

Дата: 12:33, 26-09-2019.

Тошкент. 26 сентябрь. ЎзТАГ – Тошкентда Афғонистон орқали транзит темир йўл линиялари қурилиши муҳокама қилинмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Афғонистон ҳудуди орқали транспорт коридорларини ташкил этиш масаласини амалга ошириш Тошкентда Афғонистон орқали транзит темир йўл линияларини қуриш бўйича кўп томонлама ишчи гуруҳнинг иккинчи учрашуви доирасида муҳокама қилишди", - дейилади"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати хабарида.

Йиғилишда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Қазақстан темiр жолы" МК АЖ, "Россия темир йўллари" ОАЖ, Афғонистон темир йўллари бошқармаси ва Покистон элчихонасининг вакиллаи иштирок этмоқда.

Учрашув Афғонистон ҳудудида темир йўл линияларини қуриш лойиҳаларини "Афғонистон орқали транзит темир йўл линияларини қуриш бўйича кўп томонлама ишчи гуруҳ тўғрисидаги Низом"га мувофиқ амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида ўтказилди. Учрашувлар ва эксперт мажлисларида бир қатор салмоқли келишувларга эришиш кутилмоқда.

Ишчи гуруҳ иштирокчилари томонидан 2019 йил 25-27 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтган биринчи учрашув протоколининг амалга оширилиши масалалари кўриб чиқилади, ишчи гуруҳ иштирокчиларининг янада жипслаштирилган ҳаракатлари муҳокама қилинади ва лойиҳаларни амалга оширишнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилади.

Сурат манбаи: railway.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: