Тошкентда афсонавий кулолчилар сулоласининг кўргазмаси очилмоқда
Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Давлат санъат музейида “Лойдан яратилган мўъжиза” номли кўргазма очилмоқда, деб хабар беради жума куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Кўргазма экспозициясида Ғиждувон анъанавий кулолчилик мактабининг ишлари тақдим қилинади. Қадимда Бухородан унча олис бўлмаган ушбу ҳунармандчилик марказида 50 атрофида кулолчилик устахоналари бўлган. Бизнинг кунларимизга қадар фақат бир марказ – Нарзуллаевлар оиласи маркази етиб келган. Кўргазмада айнан уларнинг ишлари намойиш этилади”, - деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлигида.
Ёрқин ранглар ва махсус бўёқлар, шунингдек, лойни икки марталаб пишириш Ғиждувон анъанавий кулолчилик мактабининг ўзига хос жиҳати ҳисобланади. Бу орқали буюм сиртида томчимонанд нуқталар пайдо бўлади. Безакларда эса ўсимликлар тасвири ҳамда рамзий шаклдаги зооморф мотивлардаги нақшлар устунлик қилади.
Кўргазмада Ғиждувон кулолчилик мактабининг ёш вакиллари – Дилноза Нарзуллаева ясаган ўзига хос сопол буюмлар ва унинг акаси Акмалжон Нарзуллаевнинг Сомонийлар даври буюмларидан нусхалар бўлган ишлари ўрин олган.