Тошкентда Agro Food Forum-2017 халқаро конференцияси бўлиб ўтади

Дата: 13:57, 17-03-2017.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – 1 апрелда Тошкентда Agro Food Forum-2017 халқаро конференцияси бўлиб ўтади. Унда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасидаги янги технологиялар, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги мавзулари муҳокама қилинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

“Конференцияда иштирокчилар замонавий технологиялар билан яқиндан таништирилади, ишлаб чиқаришда сифатни такомиллаштириш борасида изланиш, маҳсулот сифати ва экспорт хажмини ошириш, қайта ишлаш ускуналарини тўғри танлаш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги соҳалари диққат марказида бўлади”, - деб таъкидлашди лойиҳа ташкилотчилари.

Кичик ва ўрта бизнес вакиллари, фермер ва саноатчилар, ускуна ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар, бизнес маслаҳатчи ва соҳа мутахассислари ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, ўзларини қизиқтирган масалаларни муҳокама қиладилар.

Бундан ташқари, тошкент форумида FAM (Бельгия), OCTOFROST (Швеция), Cabinplant (Дания), OMIP (Италия), TOMRA (Бельгия), Visser (Голландия) каби машҳур ширкатларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: