Тошкентда АК-74 автоматига ҳарбий патронларни сақлаб келган эркак қўлга олинди

Дата: 16:06, 15-12-2017.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда АК-74 автоматига ҳарбий патронларни сақлаб келган эркак қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, Юнусобод тумани ҳудудида истиқомат қилувчи шахс ўз уйида қурол жанговор ўқларини сақлаб келаётганлиги ҳақида маълумот келиб тушди”, - дейилади Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабарида.  

Ушбу маълумот асосида, 2017 йилнинг 13 декабрь куни ходимлар томонидан фуқаро 1950 йилда туғилган Шипков Владимир Степановичнинг яшаш хонадони текширилган. “Мазкур текширув давомида В.С.Шипков, хонадон омборхонасида харбий қутичага (котелок) солинган АК-74 автоматининг 5,45 калибрли жами 232 дона жанговор ўқларини сақлаб келаётганлиги аниқланди”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: