Тошкентда Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади

Дата: 16:54, 31-05-2017.

Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – 18-22 сентябрда Тошкентда ICTWEEK Uzbekistan-2017 Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жорий йилдан эътиборан ICTWEEK-2017 ташкилий қўмитаси тадбирни янада инновационроқ қилиш ҳақида қарорга келди. Эндиликда ҳафталик “Ўзэкспомарказ” МКМ ўтказилади.

“Жорий йилда барча тадбирлар бир жойда ўтказилади. Бу эса ҳафталик самарасини оширишга ёрдам беради. Ҳар бир ташриф буюрувчи турли тадбирлар ўтказилаётган майдончалар оралаб ўзини қизиқтирган мавзу ва маърузалар бўйлаб эркин ҳаракатланиш имкониятини олади”, - деб таъкидлади ташкилотчи ICTNEWS Conferences компанияси директори Уйгун Турсунхўжаев.

АКТ кўргазмани ўтказишдан кўзланган мақсад АКТ соҳасида эришилган амалий натижаларни кўрсатишдан иборат. Кўргазма доирасида “Электрон ҳукумат” тизимига жиддий эътибор қаратилади. Жорий йилдан бошлаб аҳолига нафақат маҳаллий, балки жаҳондаги юқоритехнология янгиликларни ҳам намойиш этиш режалаштирилган.

20-21 сентябр кунлари бўлби ўтадиган ICTFORUM-2017 АКТ форумининг асосий мавзуси миллий Интернет тизимини ривожлантириш, “Электрон ҳукумат”, электрон тижорат, онлайн-сервислар тараққиёти, технология ва коммуникация тизими янгиликлари бўлади.

19 сентябрда ўтказиладиган ICTSUMMIT-2017да янги шароитларда АКТ бизнесини ривожлантириш, тармоқ олдидаги вазифалар муҳокама қилинади. Унда соҳа раҳбар ва мутахассислари иштирок этадилар.

ICTWEEK Uzbekistan-2017 ҳафталигини 22 сентябрда Lotte Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган мукофотлаш маросими якунлйди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: