Тошкентда АКТ ривожлантириш бўйича халқаро форум ўтказилади

Дата: 17:26, 13-04-2016.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – Тошкентда Инха Университетида ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) ривожлантириш бўйича ўзбек-корейс илмий амалий халқаро форуми ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

“Форум ишида Корея Республикасидан ташриф буюрган нуфузли IT-мутахассислар делегацияси иштирок этади. Делегация таркибига Корея Республикасида АКТ тармоғини ривожлантиришда бевосита қатнашган мутахассислар, шунингдек, тадбирда тармоқ экспертлари, олим ва тадбиркорлар ҳам қатнашади”, - деб таъкидланади ташкилотчилар хабарида.

Таъкидланишича, форум Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги кўмагида ташкил этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: