Тошкентда Ғалаба боғи 2020 йилга қадар қурилади

Дата: 15:36, 20-11-2019.

Тошкент. 20 ноябрь. ЎзТАГ – Тошкентда Ғалаба боғи 2020 йилга қадар қурилади, деб хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Тошкентда Ғалаба боғи 2020 йилга – Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига қадар қурилади", - дейилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, боғнинг турли бурчакларига Ғалаба боғида мавзуси ҳақида маълумот олиш учун электрон ускуналар билан жиҳозланган миллий услубда безатилган ёпиқ айвонлар қурилади,. Иккинчи жаҳон урушида ғолиб бўлган 35 давлатнинг герблари, байроқлари, хариталари билан алоҳида паннолар ва махсус майдонлар яратилади. Даврнинг тарихий муҳитини яратиш учун бу ерда уруш давридаги мусиқа ва ўша йиллардаги ахборот хабарлари намойиш этилади.

 

Сурат манбаи: mudofaa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: