Тошкентда Алишер Навоий юбилейи шарафига экспозиция очилди

Дата: 21:57, 05-02-2016.

Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ –3-15 февралларда Тошкентда Алишер Навоийнинг 575 йиллик юбилейи шарафига экспозицияишлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кўргазма Ўзбекистон Миллий кутубхонаси музейида бўлиб ўтмоқда.

Кутубхонадан маълум қилишларича, XVII-XX асрларга даҳлдор тарихий адабиётлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу ерда шоирнинг хаттотлар томонидан кўчирилган қўлёзмалари, тошбосма ва замонавий усулларда чоп этилган китоблар намойиш қилинмоқда.

Кўргазмада ғарб олимларининг бобокалонимиз Алишер Навоий ҳаёти, ижоди ва асарларини тадқиқ этишга бағишланган илмий изланишлари алоҳида ўрин олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: