Тошкентда ҳалокатларга бардошлиликни ошириш бўйича семинар бўлиб ўтди

Дата: 18:29, 02-03-2017.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Тошкентда “Ўзбекистонда ҳалокатларга бардошлиликни ошириш” лойиҳаси доирасида ўқув семинари бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жаҳон банки кўмагида ўтказилаётган тадбирда ФВВ, молия, халқ таълими ва олий ва ўрта махсус таълим, соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”, “Ўзбекистон темир йўллари”, “Ўзавтойул” АК, “Ўзкоммунхизмат”, “Ўзбекэнерго” АЖ, республика ФА Сейсмология институти вакиллари қатнашдилар.

 Семинар доирасида Жаҳон банки, Россия ФВВ Бутунроссия фуқаролик мудофааси ва фавқулодда вазиятлар институти, Мониторинг ва прогнозлаштириш маркази (“Антистихия” маркази) вакиллари маъруза қилиб, иштирокчиларни табиий офатлар оқибатларини баҳолаш бўйича халқаро тажриба билан таништирдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: