Тошкентда Америка маданияти фестивали ўтказилади

Дата: 13:11, 08-04-2014.

Тошкент. 8 апрель. ЎзТАГ - 27 апрелдан 9 майга қадар Марк Вайлнинг “Ильхом” театрида Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси кўмагида америка маданияти фестивали ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Фестиваль амеркалик ёзувчи Жон Стэйнбекнинг “Тортилья-Флэт квартали” қиссаси асосида олинган спектакль билан бошланади. Жами, фестиваль доирасида таниқли америка ёзувчиларининг асарлари асосида олинган олти спектакль намойиш этилади, шунингдек, америка ва тошкент мусиқачиларининг рок концерти бўлиб ўтади“, - деб таъкидлашди “Ильхом” театри матбуот хизматида.
Бундан ташқари, фестиваль кунлари талабалар, ёш актёрлар, режиссёрлар, драматурглар ва санъат менежерлари учун маърузалар, маҳорат дарслари ва семинарлар ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: