Тошкентда америкалик учувчилар чиқиш қиладилар

Дата: 15:15, 23-06-2017.

Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – АҚШ ҲҲК учувчиларидан ташкил топган “Starlifter” мусиқий гуруҳи Тошкентда концерт беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Концерт 29 июн куни соат 18:30да АҚШ элчихонасининг Чилонзор туманидаги аввалги биносида бўлиб ўтади. Шунингдек, 30 июн куни гуруҳ “Hyatt Regency” меҳмонхонасида АҚШ Мустақиллик кунига бағишлаб ўтказиладиган тантанали қабул маросимда ҳам қатнашади. Ўзбекистонлик чоғида гуруҳ вакиллари ёшлар ва оммавий ахборот воситалари билан мулоқот қилади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасида.

“Starlifter” мусиқий жамоаси АҚШ Ҳаво кучлари Ўртаамерика гуруҳининг таркибий қисми ҳисобланади. Иллинойсдаги Скот ҳарбий ҳаво базасида қарор топган ушбу гуруҳ бутун дунё бўйлаб концертлар намойиш этиб келмоқда.

Гуруҳ таркибида етти мусиқачи бор. Гуруҳ рок, поп, жаз, кантри мусиқалари, шунингдек, замонавий ва анъанавий қўшиқларни ижро этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: