Тошкентда америкалик жаз гуруҳининг концерти бўлиб ўтди

Дата: 10:01, 03-07-2014.

Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Le Chat Lunatique (АҚШ) жаз гуруҳи мусиқачилари билан “АҚШда жаз” мавзусида ижодий учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Кутубхонадан хабар беришларича, Le Chat Lunatique гуруҳи турли мусиқа жанрларини омихта қилади. Гуруҳнинг ижодида ғарбий свинг, классик регги ва бошқа йўналишлар таъсирини кўриш мумкин.
Le Chat Lunatique тингловчиларни рақс тушишга ундовчи жазни ижро қиладилар. Гуруҳ таркибига Муни Куласинге (вокал ва скрипка), Жон Сандлин (гитара), Жарельд Путнам (контрабас) ва Фернандо Гаравитолар (зарбали созлар) киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: