Тошкентда американинг Tash ‘N’ Roll рок-лойиҳаси чиқиш қилади

Дата: 17:33, 22-09-2016.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – 30 сентябрда АҚШ элчихонаси Дэниел Перл дунё мусиқаси кунларининг 15 йиллиги шарафига Tash ‘N’ Roll рок-гуруҳи иштирокида чиқишлари ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Концерт АҚШ Чиланзордаги собиқ элчихонаси ҳудудида бўлиб ўтади. Қайд этиш зарурки, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси мусиқа кунларининг олти йиллик юбилейини халқаро Дэниел Перл жамғармаси кўмагида ташкил этмоқда. Жамғарма ушбу тадбирни ўзаро тушуниш ва инсонпарварликка бағишлайди”, - деб таъкидлашди АҚШ элчихонасида.

 Tash ‘N’ Roll – америкалик рок мусиқачиларнинг ноёб мусиқий лойиҳаси бўлиб, 2015 йилда Тошкентда ташкил этилган. Унинг таркибига Тошкент халқаро мактаби,  Тошкент халқаро клиникаси ва АҚШ элчихонаси ходимлари кирадилар. Жамоа 60-70-80-90-йилларнинг машҳур қўшиқларини ижро қилади.

 “Мусиқа кунлари” бутун дунё бўйлаб террористлар томонидан Покистонда 2002 йилда ўғирлаб кетилган ва ўлдирилган америкалик журналист Дэниел Перл хотирасига бағишлаб ўтказилади. Ушбу ташаббус доирасида 2002 йилдан бери ҳозиргача дунёнинг 140 мамлакатида 13,9 минг чиқишлар уюштирилди.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: