Тошкентда Ҳамид Раҳматуллаев хотирасига бағишланган футбол турнири ўтказилади

Дата: 13:40, 24-04-2014.

Тошкент. 24 апрель. ЎзТАГ - 27 апрель -2 май кунлари Ўзбекистон пойтахтида ХХ асрдаги энг зўр ўзбек футболчиларидан бири – Ҳамид Раҳматуллаев хотирасига бағишланган хотира турнири бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда «Пахтакор» футбол клуби ҳамкорлигида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган хотира турнирида республиканинг турли вилоятларидан ташриф буюрган, 1999 ва ундан кейинги йилларда туғилган ўсмирлардан иборат жами 12та жамоа иштирок этади”, деб таъкидлашди Ўзбекистон футбол федерациясида.
Ўзбек футболи афсоналаридан бири сифатида эътироф этиладиган Ҳамид Раҳматуллаев «Пахтакор» 11 мавсум давомида тўп сурган ва жуда кўплаб ўйинларда «Пахтакор»ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушган. Шунингдек, фаолиятини тугатгач, клубда мураббийлик билан шуғулланди ва жуда кўп истеъдодли футболчиларга устозлик қилди. 1972 йилги мавсумда, «Пахтакор» Олий Лигага йўлланма олгач, Ҳамид Раҳматуллаевга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий» унвони берилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: