Тошкентда ҳамкорлик бўйича корейс-ўзбек симпозиуми ўтказилади
Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – Бугун Тошкентда ривожланиш мақсадларида ҳамкорлик бўйича корейс-ўзбек симпозиуми ўтказилади. Унинг ўтказилиши Ўзбекистонда Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) идориси очилишининг 20 йиллик юбилейига бағишланган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Симпозиум KOICA офиси томонидан Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Идорадан хабар қилишларича, корейс томонидан тадбирда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ли Ук Хен, KOICA вице-президенти Чве Сонг-Хо, ўзбек томонидан молия, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги вакиллари, ТИАИСВ раҳбарияти аъзолари қатнашиши кутилади.
Симпозиум KOICA фаолияти ҳақида видеотақдимотлар, ҳамкор вазирликлар тақдимотларидан иборат сессиялар шаклида ташкил қилинган.
Симпозиумда KOICAнинг соғлиқни-сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги ва электрон ҳукумат соҳаларидаги фаолияти ҳақида маълумот бералади.
Тадбирнинг якуний қисмида иштирокчилар Корея Республикасининг Ўзбекистон ижтимоий-иқтсиодий ривожига кўмаги масалаларини муҳокама қиладилар.
Симпозиум Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовнинг Корея Республикасига ташрифи доирасида KOICA билан 2015-2017 йилларда ҳамкорлик дастури имзоланганлигидан келиб чиқан ҳолда муҳим аҳамиятга эга.
KOICAнинг Ўзбекистондаги идораси 1995 йилда фаолиятини бошлаган. Ўтган вақт давомида ташкилот томонидан қиймати $78,9 млндан ошиқ беғараз кўмак лойиҳалари амалга оширилди.