Тошкентда анъанавий амалий санъат кўргазмаси бўлиб ўтади
Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – 1 апрелда Тошкентда Ўзбекистон Амалий санъат музейида “Амалий санъат асарларида баҳорнинг турфа ранглари” кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Кўргазмада ёғоч ўймакорлиги асосида яратилган буюмлар, шунингдек, заргарлик буюмлари намойиш этилади. Масалан, кўргазма ташриф буюрувчиларни таниқли тошкентлик заргар, ўз асарларини ёзувлар билан безак берувчи Камолиддин Абдуллаевнинг ишлари билан таништиради”, - деб таъкидлашди музейда.
Кўргазмада таниқли уста Ҳаким Мирзаҳмедов ёғочдан ясаган хон-тахта ва турли ўймакори қутилар ҳам намойиш этилади. Унинг ишлари турфа гулларга эгалиги ва гўзал ёзувлари билан ўзига жалб қилади.
Кўргазма ишининг биринчи кунида заргар Камолиддин Абдуллаевнинг маҳорат дарси ўтказилади.