Тошкентда анъанавий Бешинчи юбилей талабалар медиа-конференцияси бўлиб ўтди

Дата: 08:44, 02-05-2014.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ - Кеча Ўзбекистон Миллий универсттетининг Маданият саройида интернет-журналистиканинг долзарб масалаларига бағишланган анъанавий Бешинчи юбилей талабалар медиа-конференцияси бўлиб ўтди, дея хабар беради anons.uz ахборот сайти.
Тадбирни ўтказишдан мақсад – талабаларга Ўзбекистонда интернет-журналистикани ривожлантириш ва интернетни оммавий ахборот воситаси сифатидаги ролини кенгайтириш ишига ҳисса қўшишларига имкон яратишдан иборат.
Интернет соҳасида ишлаётган журналистларнинг V Анъанавий медиа-конференцияси интернет-журналистиканинг долзарб вазифаларини муҳокама қилиш, унинг ривожига қаратилган ечимларни ўртага ташлаш имконятини берувчи ўзига хос минбардир. Тадбирда мутахассис ва талабалар ўзаро фирк алмашадилар, айни пайтда бошловчилар, модераторлар, нотиқлар ва муаллифлар ҳам талабаларнинг ўзларидир.
Бу йилги медиа-конференция бугунда долзарб бўлган “ОАВда фойдаланувчилар контенти: янги имкониятлар”, “Ўзнет ривожининг долзарб масалалари”, “Журналистика келажагини қандай тасаввур қиласиз”, “Замонавий ОАВнинг тили ва услуби” каби мавзулар муҳокама қилинди.
Ушбу мавзуларда ЎМУнинг Журналистика факультети ва ЎзЖТУ Халқаро журналистика талабалари маъруза қиладилар. Маърузалар конференция қатнашчилари томонидан муҳокама қилинади. Тадбир материаллари тўплам ҳолида нашр қилинади.
Медиа-конференцияга ZiyoNET.uz, Fikr.uz, интернет-порталлари, uz24.uz, Kun.uz, Uff.uz, Anons.uz, Anhor.uz, Muloqot.uz, сайтлари, InfoCOM.UZ журнали, Ўзбекистондаги ахборот технологияларига бағишланган ICTNEWS журнали ва бошқа ОАВ вакиллари ташриф буюрадилар, деб ёзади нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: