Тошкентда анъанавий мусиқа асбоблари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
Тошкент. 18 апрель. ЎзТАГ – Икуо Хираяма номли Халқаро Тошкент Карвон-саройида “Ўзбекистон мусиқа асбоблари” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, бу ерда замонавий усталарнинг муаллифлик ишлари намойиш этилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Кўргазма доирасида халқ чолғу асбобларида ижро маҳорати намойиши ҳам ташкил этилган.
Маданият Карвон саройидан хабар беришларича, экспозицияда таниқли усталар Тўхтамурад Зуфаров ва Раҳматулла Зокировлар (Тошкент) томонидан яратилган мусиқа асбоблари намойиш қилинмоқда.
Бундан ташқари, кўргазмадаги чолғу асбоблари орасида Андижонлик уста Абдумалик Мадраимов томонидан ясалган асбоблар ҳам бор. У жорий йилдаги “Ташаббус” республика танловида мамлакатнинг энг яхши ҳунарманди номига сазовор бўлди.
Юқорида номлари тилга олинган ва бошқа усталар “Ҳунарманд” республика ҳунармандлар ассоциациясига бирлашган.