Тошкентда Анъанавий санъат фестивали бўлиб ўтади

Дата: 10:06, 05-01-2015.

Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – 17-18 январда Тошкентда “Hand Made in Uzbekistan 2015” Анъанавий санъат фестивали бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Hand Made in Uzbekistan” тадбири ижодий сулолалар ва истеъдодли усталарни қўллаб-қувватлаш, жамоатчиликни амалий санъат соҳасидаги тамойиллар билан таништириш ва Ўзбекистон маданий меросини асраб-авайлашга қаратилган. Фестивалда  республиканинг турли туманларидан бўлган 150 ошиқ усталар иштирок этади. Фестивал доирасидаги асосий тадбирлар пойтахтдаги “Заркайнар” галереясида бўлиб ўтади”, – деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: