Тошкентда анъанавий тўй тантаналари фестивали ўтказилади

Дата: 17:30, 17-05-2016.

Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – 21 майда Тошкентда “Тўйлар муборак-2016” деб номланган анъанавий тўй тантаналари фестивали ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мазкур фестиваль InterTashkentExpo компанияси томонидан пойтахтдаги Lotte City Hotel Tashkent Palace меҳмонхонасида бўлиб ўтади.

Ташкилотчиларнинг хабар беришларича, лойиҳа Ўзбекистоннинг қатор етакчи тўй салонлари ва дизайнерлар тайёрлаган тунги, тўй ва миллий кийимлар намойишини ҳам ўз ичига олган.

Жорий йилда фестиваль ташкилотчилари ўзбек ва ҳинд халқлари дўстлигининг рамзи бўлган совға ҳам тайёрлаганлар. Гап шундаки, машҳур “Муҳаббат тафти” сериали орқали ўзбекистонликларга яхши таниш бўлган ҳинд актёри Барун Собти  фестивалда меҳмон сифатида қатнашади.

Ушбу сериал ҳозирда “MY5” телеканалида намойиш этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: