Тошкентда анъанавий ўзбек читгарчилик санъати бўйича кўргазма очилди

Дата: 17:10, 30-11-2017.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – Бугун Тошкент Суратлар уйида Ислом Каримов фонди томонидан ташкил этилган анъанавий ўзбек читгарчилик санъатига бағишланган “Йўқотилган жаннатни излаб...” номли кўргазма очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кўргазма лойиҳаси йўқолиб бораётган ўзбек читгарчилик санъати қайта тиклаш ва ижодий ривожлантиришга қаратилган. Кўргазма 20 декабргача давом этади.

Лойиҳа экспозицияси ўзбек читгарчилик санъатининг мумтоз ва замонавий намуналари, шунингдек, нақш солишда ишлатиладиган қолипларнинг катта коллекциясидан иборат.

XIX асирнинг биринчи ярмида кенг тарқалган бу ҳунармандчилик тури ХХ аср бошига келиб деярли йўқолиб кетди ва ўтган асрнинг 70-йиллари ва 80-йиллари бошига келиб қайта тикланди.

Бугунда ўзбек читгарчилик санъати жуда оз ҳолда Бухоро ва Марғилонда сақланган.

Эслатиб ўтамизки, ўзбек читгарчилик санъати халқ амалий санъатининг энг қадимий турларидан биридир. Бу санъатда матолар махсус ёғоч шакллар орқали нақш ва расмлар билан безалади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: