Тошкентда анъанавий ўзбек мусиқа асбоблари концерти бўлиб ўтади

Дата: 17:12, 15-03-2016.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – 30 мартда Тошкентда анъанавий ўзбек мусиқа асбоблари – “танбур” ва “сато” ижросидаги куйлар концерти бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кеча Oxus Culture компанияси томонидан Oshxona.Uz билан ҳамкорликда уюштирилмоқда.

Ташкилотчиларнинг хабарига кўра, “Танбур ва Сато оҳанглари” номли кечада профессионал мусиқачилар Шуҳрат Холхўжаев ва Фарҳод  Мирзаев ижросидаги композициялар ижро этилади.

Эслатиб ўтамизки, Oxus Culture компаниясининг асосий фаолияти ўзбек миллий мусиқаси ижрочиларини илгари суришга қаратилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: