Тошкентда “Қандакорлик санъати дурдоналари” кўргазмаси очилмоқда

Дата: 11:11, 28-08-2014.

Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – Бугун кечқурун пойтахтдаги Икуо Хираяма номли Халқаро карвон саройида таниқли уста Фахриддин Абдужабборов коллекциясидан тузилган “Қандакорлик санъати дурдоналари” кўргазмаси очилади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кўргазмада мамлакатнинг турли ҳудудларидаги усталар томонидан тайёрланган ўтган асрларга мансуб ўнлаб экспонатлар кўрсатилади. Турли рангли металлардан қандакорлик йўли билан ясалган буюмлар орасида маиший буюмлардан тортиб, диний маросимларда ишлатиладиган идишларгача бор. Экспозицияда, шунингдек, металлга бадиий ишлов беришнинг ўзига хос йўналишларидан бири бўлган мискорликка оид ноёб буюмлар ҳам намойиш қилинади”, - деб таъкидлашди мамлакат Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: