Тошкентда Андалузия моллари пайдо бўлиши мумкин
Тошкент. 6 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда EXTENDA – Андалузия (Испания) Ташқи савдо агентлигининг ваколатхонаси очилиши мумкин. Ушбу масала 17-19 сентябр кунлари, Тошкентга андалузия агентлиги вакилларининг ташрифи доирасида муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасидан хабар қилишларича, андалузия компанияси фаолиятининг асосий йўналишлари ташқи бозорларда андалуз молларини ишлари суриш ва оммалаштириш ҳисобланади.
Ҳозирда EXTENDA дунёнинг беш қитъаси: Европа, Осиё, Африка ва Америкада вакиллик идоралари ва ваколатхоналарга эга. Агентликнинг халқаро ваколатхоналари тармоғи андалуз компанияларини алоҳида қўллаб-қувватлаш, улар маҳсулотларини турли мамлакатлар бозорларида жорий этиш ва илгари суришдан иборат.
Эслатиб ўтамизки, EXTENDA Андалузиянинг Ҳудудий ваколатхонаси ҳузурида Андалузия Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ташкилотдир.