Тошкентда Анна Ахматова хотирасига бағишланган кеча бўлиб ўтди

Дата: 14:46, 07-03-2014.

Тошкент. 7 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон пойтахтидаги фан ва маданият марказида “Анна Ахматова хотираси куни” номли поэтик мусиқий кеча бўлиб ўтди. Тадбир “Мангалочий дворик” Анна Ахматова клуб-музейи томонидан ташкил этилди, дея хабар бермоқда Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Клуб директори Альбина Марковичнинг учрашувда қайд этишича, Анна Ахматованинг жаҳон адабиёти, поэзиясига қўшган ҳиссаси беқиёс. Тақдирнинг аччиқ зарбалари, асарларининг таъқиқланишига қарамасдан шоира ижодда давом этди ва баракали ижод қилди.
Шоира Анна Ахматова 1941 йил ноябрь ойида қамалдаги Ленинград шаҳридан Ўзбекистонга келди. У бу ҳақида 1944 йил, она шаҳрига қайгандан кейин бундай ёзган эди: “Айнан Тошкентда мен ҳақиқий жазирама, дарахт сояси ва сувнинг овози қандай бўлишини ўргандим. Бундан ташқари мен яна яхшилик нималигини ҳам билиб олдим”, деб ёзган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: