Тошкентда Анна Ахматова туғилган кунининг 125-йиллиги нишонланди

Дата: 14:40, 26-06-2014.

Тошкент. 26 июн. ЎзТАГ – Тошкентдаги Россия фан ва маданият марказида Анна Ахматова туғилган кунининг 125-йиллигига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Шоира мухлисларини табриклашга Тошкент ва Ўзбекистон Епархиялари, Рус маданий маркази, ижодий интеллигенция вакиллари йиғилдилар. Улар орасида таниқли телебошловчи Галина Мельникова, шоир Александр Файнбергнинг беваси Инна Коваль, Тошкент Рерихлар жамиятининг раиси Надежда Монасыпова ва бошқалар бор эди. Оқшомда Анна Ахматова шеърларига ёзилган романслар Геннадий Арефьев, Наталья Александрова, Луиза Болдеско, Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Павел Борисов ижроларида янгради. Шунингдек, таниқли актриса Елена Бурова ижросида Ахматованинг “Денгиз бўйича” ва “Қаҳрамонсиз” номли достонларидан парчалар ижро этди. Филолог Вадим Фомичев ва тошкентлик шоир Бах Ахмедовлар ҳам Анна Ахматова ижодига ўз муносабатларини билдирдилар”, – деб таъкидлашди Россия фан ва маданият маркази матбуот марказида.
Оқшомда Анна Ахматова ижодига доир адабий викторина ҳам ўтказилди. Унинг ғолиблари “Кумуш аср” шоирларининг шеърлари тўпламлари билан тақдирландилар. Кеча сўнгида гитара устаси Андрей Галаян рус халқ мусиқаларидан ижро қилиб берди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: