Тошкентда ҳар учинчи янги оила ажралиш арафасида

Дата: 16:45, 21-10-2016.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 9 ойида Тошкентда ҳар учинчи янги оила ажралиш босқичида. Ушбу маълумотлар Qalampir.uz сайти томонидан Ўзбекистон Аёллар қўмитаси раиси, бош вазир ўринбосари Элмира Боситхоновага асосланиб келтирилди.

Маълумот пойтахт ҳокимияти йиғилишида очиқланган.

“Статистик маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, Тошкент шаҳрида тузилган оилаларнинг 32 фоизи ажрашиш даражасига етиб борган. Республиканинг бошқа ҳудудларида, хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида 8 фоиз, Хоразмда 6 фоиз, Сурхондарёда 9 фоиз, Қашқадарёда 10 фоиз, Бухорода 12 фоиз, Жиззахда 14 фоизни ташкил этмоқда”, - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг маълумотларига кўра, 2015 йилнинг 9 ойи давомида Тошкент шаҳри бўйича 3586 оилага дарз кетган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида эса бу кўрсаткич 3442 тани ташкил этди. Бу эса 144 тага кам дегани.

Унинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳрида жами 505 та маҳалла бўлса, ажримлар шуларда 474 тасида юзага келган. Қолган 31 маҳалла эса бундай нохуш вазиятдан ҳоли.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: