Тошкентда Art&Fashion Week 2016 санъат ва мода ҳафталиги бўлиб ўтади

Дата: 13:20, 01-03-2016.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – 10-15 мартда Тошкентда Art&Fashion Week 2016 санъат ва мода ҳафталиги бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳафталик доирасида қатор тадбирлар ўтказиш режалаштирилган. Дастурдан кўплаб тадбирлар жой олганини ҳисобга олиб, томошабинларга қулайлик яратиш мақсадида бир неча пойтахт майдончаларидан фойдаланилади. Art&Fashion Week 2016нинг асосий мақсади миллий ва замонавий модани ривожлантириш, ёш дизайнерлар ва мато ишлаб чиқариш, заргарлик санъати билан шуғулланувчи  ижодий сулолаларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир”, - деб таъкидлашди лойиҳа ташкилотчилари.

Асосий тадбирлар Тошкентдаги Ёшлар ижодиёти саройида ўтказилади. Бу ерда мода ва санъат кўргазмаси ташкил этилиб, унда таниқли ва ёш дизаййнерлар яратган текстиль саноати янгиликлари, кийим-кечак, пойафзаллар, аксессуарлар намойиш этилади. Кўргазмада жаҳон модасининг сўнгги тамойиллари билан ҳам танишиш мумкин бўлади. Етакчи дизайнерлар ва стилистлардан маҳорат дарслари, Ўзбекистоннинг ёш модельерлари яратган либослар намойиши, Мухторхон Исахоновнинг “Анор маржон” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилади.

Санъат ҳафталигини Миллий либослар фестивали ва якуний дефиле якунлаб беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: