Тошкентда аскар Швейкнинг саргузаштлари янгича талқинда тақдим этилди

Дата: 15:50, 28-07-2015.

Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ – Тошкентда чех классиги Ярослав Гашекнинг “Жасур аскар Швейкнинг саргузаштлари” романи асосида “Қувноқ аскар Швейк” спектаклининг премьераси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Чехиянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан хабар қилишларича, ушбу лойиҳа элчихона кўмагида Адели Чилякова бошчилигида Ўзбекистон Байналминал маданий маркази қошида фаолият юритувчи “Ёғду” арт-студияси томонидан амалга оширилди.

Хабарда айтилишича, Ярослав Гашек романининг янги талқин асосидаги спектакль томошабинларга маъқул келган.

“Спектаклда бош қахрамон Швейк ижодкор, ўйинқароқ, кулгили, шу билан бирга, таъсирчан киши сифатида талқин қилинган”, - дейилади маълумотда.

Тошкент спектаклидаги бош қахрамон талқинини ушбу рол ижрочиси Рудольф Грушинский билан солиштира туриб, Равшан Султанхўжаевнинг Швейки барваста ва келишган, аммо ҳар икки Швейкни интеллигентлик ва юмор туйғуси ажратиб туради. Қолган актёрлар бош қаҳрамон характерини очиб беришга хизмат қиладилар, лекин айни пайтда ўзига хос образлар ҳам яратадилар”, - деб таъкидланади маълумотда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: