Тошкентда атом технологиялари бўйича ахборот маркази очилди

Дата: 13:41, 17-05-2019.

Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – Тошкентда атом технологиялари бўйича ахборот маркази (АТАТ) очилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"15-май куни Тошкентда атом технологиялари бўйича ахборот маркази (АТАТ) – "Узатом" агентлиги ва "Росатом" Давлат корпорацияси ҳамкорлигида очилиш маросими бўлиб ўтди”, - дейилади "Узатом" агентлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, марказ Ўзбекистон аҳолиси учун атом нима эканлигини, АЭСнинг қандай ишлашини, қайси ноэнергетик соҳаларда атом технологиялари қўлланиши ва бошқа кўп нарсаларни билиб олиш имконини берадиган майдонча бўлади. Марказ экспозицияси турли ёшдаги ўқувчилар, талабалар ва катталар учун мўлжалланган.

"Марказ фаолияти нотижорат ҳисобланади, ташриф ва барча маърифий тадбирлар марказ меҳмонлар учун бепул. АТАТ майдончасида олимларнинг оммавий маърузалари, атом саноати вакиллари билан учрашув ва бошқалар ўтказилади", - дейилади хабарда.

Ахборот маркази меҳмонлар турли хил аудиовизуал технологиялар ёрдамида тинч атом ҳақида маълумот олишлари учун мўлжалланган. АТАТ замонавий мультимедиа ускуналари билан жиҳозланган – рус ва ўзбек тилларида ноёб видеодастурлар, қишлоқ хўжалигида атом технологияларидан фойдаланиш имконини намойиш қиладиган интерфаол доскалар ва, албатта, мамлакатда қуриладиган атом станциясининг макети билан жиҳозланган. Видеода сиз атом энергияси, реакторларнинг хавфсизлик тизимлари ва турли соҳаларда атом технологиясидан фойдаланиш бўйича турли хил илмий-оммабоп фильмларни кўришингиз мумкин.

Сурат манбаи: uzatom.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: