Тошкентда қатор саноат кўргазмалари бўлиб ўтади
Тошкент. 21 феврал. ЎзТАГ – 1 мартдан бошлаб Тошкентда ITE Uzbekistan Халқаро кўргазма компаниясининг қурилиш мавзусига бирлаштирилган қатор саноат кўргазмалари бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу энг аввало “Қурилиш - UzBuild 2017” халқаро кўргазмаси бўлиб, жорий йилда у 18 марта ўтказилади.
Шунингдек, ташриф буюрувчилар “Иситиш. Вентиляция. Совутиш. Сув таъминоти. Сантехника. Атроф муҳит технологиялари. Бассейнлар ва Муқобил энергия – AquaTherm Tashkent 2017” халқаро кўргазмалари билан танишишлари мумкин.
“Мебель саноати, ёғочга ишлов бериш ва ишлаб чиқариш технологиялари – MebelExpo Uzbekistan 2017” халқаро кўргазмаси ҳам жорий йилда 14-маротаба ўтказилади.